• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


Anasayfa

Дадахон Хасан ижодий фаолиятининг илдизлари Туркистон пири Ахмад Яссавий йўлига, унинг қутлуғ шеъриятига бориб уланади. Жахон маданияти, мусиқа санъати тарихида жуда кўп улуғ ўзанлар , бахшилар, шоирлар ўтган. Турк дунёсининг Юнус Эмро, Воқиф, Ошиқ Умар, Махтумқули, Машраб , Мулло НАфас, Бердақ, Аваз Ўтар, Турди Фароғий, , Гулханий, Тўхтағул, Худоберди Бахши, Эмин Юртақул, Нихол Отсиз , Чўлпон, Тавалло, Абдулла Авлоний, Хамза, Абдулла Тўқай, Мағжон каби халқнинг фарёдига айланган, такрорланмас, халқ-овоз, шоир санъаткорлари бор. Лекин бутун умр-муттасил бир халқнинг аччиқтақдирини, қувонч-у аламини Дадахон Хасанчалик куйлаган шоир-хофиз йўқдир дунёда.
20.06.2014
Дадахон Ҳасан Шокир Ҳасан ўғли 1941 йилда Туркистоннинг Фарғона вилояти ўша вақтдаги Риштон туманига қарашли Қайрағоч қишлоғида туғилди. Дадахоннинг онаси Қумрихон аянинг хикоя қилишларича, Дадахон Герман армияси, яъни немис фашистлари Москва - Кремлга кириб келган кунларнинг бирида туғилган экан. Пахтазор билан мактаб ўртасида қатнаб, нихоят ўрта мактабни бир амаллаб тугатди. 1961 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кириб, уни 1966 йили битказди. Дадахон 1961 йилнинг кузида I-курсда ўқишни бошлаган чоғларидаёқ факультет қошидаги “Ҳамзачилар” деб номланган маданий-маърифий уюшманинг ташкилотчиларидан бири эди.
23.05.2014
 3 
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam12
Toplam Ziyaret28144
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.68495.7077
Euro6.28036.3054
Hava Durumu
Anlık
Yarın
31° 34° 16°