• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ВАТАН ВА ОЗОДЛИК КУЙЧИСИ

Дадахон Ҳасан руҳини Аллоҳ Таоло уч нарса – Ватан дарди, ҳофизлик истеьдоди, шоирлик таланти билан мунаввар этган. Бу уч неьмат унинг жони-танига шу қадар уйғунлашганки, уларни бирбиридан мутлақо ажратиб бўлмайди. Дардли куйи ёзган шеьрига ва овозиг уйғун, куй ва қўшиқларидан ватан, халқ изтиробини олиб ташласангиз, улардаги руҳ ҳам жону тан ҳам ўлади. Ҳофизлик таланти ва шоирлик истеьдодини Худо унга шу шўрлик Ўзбекнинг, бирлашолмаган Туркий халқларнинг изтиробу қувончларини ифода этиш учун берганга ўхшайди.

У нима иш қилмасин, куй, шеьр тўқийдими, “Бирлик” халқ ҳаракатини тузишда асосий камарбаста бўладими, “Озодлик” ёки “Америка Овози” радиосига овоз берадими – Ватан дарди, халқ изтироби йўлдош бўлади унга.

Фаранглар Жо Дасени, Руслар Владимир Висоцкийси, Афғонлар Аҳмад Зойири билан фахрланишганидай, биз Ўзбеклар ҳам шоир ва ҳофиз, ватанни чин дилдан севгувчи инсон – Дадахон Ҳасан билан фахрланамиз.

Дадахон, шоир Юсуф Жума тўғри эьтироф этганидай, “Туркистоннинг фарёди, миллат руҳининг қаноти”дир.

Дадахон Ҳасаннинг китоблари цензурасиз чоп этиладиган, қўшиқлари радио ва телевидениеда баралла эшиттириладиган кунлар келишини орзу қиламиз. Эзгу орзуларимизни Аллоҳнинг ўзи ижобат айласин, омин!

БОТИР НОРБОЙ

Филология фанлари доктори, профессор 17 август, 2002 й.

  
744 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam10
Toplam Ziyaret29689
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.68565.7084
Euro6.30036.3256
Hava Durumu