• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ХАСРАТЛАРИМ

ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ДЎСТУ МЕХРИБОНИ ЙЎҚДИР

ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ЖОНУ ЖОНАЖОНИ ЙЎҚДИР

ТУРКНИ ТУРКДАН ЎЗГА ЁВҚУР ҚАХРАМОНИ ЙЎҚДИР

ТУРКНИ ТУРКИСТОН АТАЛМИШ  ДОСТОНИ БОРДИР

ТУРКНИ УСМОНЛИ  ДЕГАН ЧЎНГ  ПОСИБОНИ  БОРДИР

ХХХ

ХАР ГАЛ БУ ХОМ КАЛЛАЛАР ДЕВОРГА УРУЛГАНДА

ЭНДИ АЛДАНМАСМАН ДЕБ ПУШАЙМОНЛАР ҚИЛГАНДА

ОРАДАН ЧОРАК АСР ЎТГАНЛИГИН БИЛГАНДА

ЯНА АЛДАНИБМАН ДЕБ ОҲ УРАДИ ЎЗБЕГИМ

БОШИН ЧАНГАЛЛАБ ЧУНОН ЎЙ СУРАДИ ЎЗБЕГИМ

ХХХХ

ҲАЯЖОНИ ЙЎҚ БАНДАЛАР ҚАРАНГ ОДАМГА ЎХШАЙДИ

ХХХ

ҚУРБАҚА ХАМ  ВАҚ  ЭТАРКАН ОЗОР ЧЕККАН ДАМ

МАНИМ ЭЛИМ  МИҚ ЭТМАЙДИ ЎЛЯТГАНДА ХАМ

ХХХ

БИЗИМ ЮРТДА  ЧИДАГАНЛАР УМР ЭТАР

ХХХ

 КУРАШМАГАННИНГ КИСМАТИ ШУНДАЙ БЎЛАР АЛБАТТА

УМРИ ЎТАР ҚОРА КУНДА  ХАСРАТ ЧЕКИБ       КУЛФАТДА

ХХХ

МАНҚУРТЛАР ОРАСИНДА УМР ҚИЛИБ БЎЛУРМИ

ХХХ

БУ ЮРТЛАРДА САБР ЭТМОҚДИН ЎЗГА НИМА БОР

ХХХ

ГУШНА ХАЛҚДАН ФАҚАТ НОДОН РАНЖИГАЙ

ХХХ

ЎЗБЕГИМ ЧОРАК АСР СЕХРЛАНИБ ЮРДИНГКУ

СЕХРГАР ҚАРШИСИНДА БОШНИ ЭГИБ ТУРДИНГКУ

ФИРИБГАР ОЁҒИГА ШЎР БОШИНГНИ УРДИНГКУ

СЕН ЭЙ ҒОФИЛ БАНДАЛАР   ҚАЧОН МИЛЛАТ  БЎЛУРСАН

ХХХ

ЎЗБЕК ЎЗГА ЮРТЛАРДА ДАЙДИБ ЮРАДИ

ЮРТИДА ЭСА ЁТЛАР ДАВРОН СУРАДИ

ХХХ

ЎЗБЕК ЎЗ ЮРТИГА ҚАЧОН ЭГА БЎЛГАНДИ

НОАХИЛЛАРНИНГ  ҚАЧОН БАХТИ КУЛГАНДИ

ХХХ

ЧОРАК АСР ПОДШОМАН ДЕБ КЎКРАК КЕРДИНГИЗ

БИЗГА ҚАЧОН ОЗОДЛИГУ ҚУВОНЧ БЕРДИНГИЗ

ХХХ

ЎЗБЕК ҚАЧОН УЙҒОНИБ ПОДШО ТАНЛАШНИ БИЛГАН

ХАҚҚИНИ  ТАЛАБ ҚИЛИБ  ФАРОВОН УМР  ҚИЛГАН

ХХХ

ЁР ЖОНИМНИ ОЛИБ КЕТГАНДИ

 ЖОНСИЗ ЯШАБ БЎЛУРМИ ЭНДИ

ХХХ

НЕТАЙ ТИШНИ ТИШГА ҚЎЙИБ УМР ЭТАМИЗ

БИЗ  ДУНЁДАН ФАҚАТ  САБР ҚИЛИБ ЎТАМИЗ

ХХХ

ЎЗБЕГИМ ХОРИЖЛАРДА ЎЙНАБ ЮРАДИМИ

ВАТАН РОХАТИН ЭСА ЁТЛАР КЎРАДИМИ

БУНДАЙИН ЮРТ АЛБАТТА ТАЛОН БЎЛАДИДА

 ВАЙРОН БЎЛАДИДА

ХХХ

ВОАЖАБ БУ МИЛЛАТНИНГ БОШДИН ОЁҒИ ҚОРИН

АЛБАТТА ТОМАРҚАСИ БОҒИ ЧОРБОҒИ ҚОРИН

ЁШУ ҚАРИ  БАРЧАСИ КАСАЛУ СОҒИ ҚОРИН

САХРОЛАРУ ҚИР АДИР БАЛАНД ПАСТ ТОҒИ ҚОРИН

ОСИМОНЛАРГА БОҚИБ  ҚОТГАН ДУМОҒИ ҚОРИН

ХХХ

ЧАЁН ОНАСИНИ  ЕБ СЎНГ ТУҒУЛАР ЭКАН

ҚАРИ ИТ ЎЛМАС ЭКАН ҒОЙИБ БЎЛАР  ЭКАН

ХХХ

БИР КУНИ ҚАЙНАБ ҚОЛАР ТОМИРЛАРДА ҚОНИМИЗ

ДУНЁЛАРНИ ЗАБТ ЭТАР ШУХРАТИМИЗ ШОНИМИЗ

 ХХХ

ВАФОТ ЭТСАНГ ХОРАЗМИЙЛАР ОХ ВОХ ЭТАДИ

ФАРЁДЛАРИ АЛБАТТА ОСМОНГА ЕТАДИ

АФСУСЛАРКИ СЕНГА ЭГА ЧИҚИБ ҚАЙНОТАНГ 

СЕНИ ИСРОИЛ ЮРТИГА ОЛИБ КЕТАДИ

ХХХ

БИЗНИ КИМ ХОР АЙЛАСА УЛ ЎЗИ ХОР ЎЛҒУСИ

ХХХ

ПОДШО ДЕГАНИ ШУ ҚАДАР ШАЙТОН БЎЛАРМИ ТОВБА

АЙТГАН ДЕГАНЛАРИ ФАҚАТ ЁЛҒОН БУЛАРМИ  ТОВБА  

ХХХ

БАҒРИМ ЁНАР ЎЗБЕГИМНИ ҚУЛСАН МАРИКОРСАН ДЕСА

МЕН НАЙЛАЙИН ЎЗБЕКЛАРИМ ҚУЛ БЎЛИБ ТУҒУЛГАН ЭСА

ХХХХ

НОАХИЛЛИК ХОР АЙЛАДИ БИЗЛАРНИ

ХХХ

ФАРҒОНАЛИКМАН ДЕМОҚҚА БОРМАЙДИ ТИЛИМ    

 ПАХТА ҚЎЙИШДА ЭНГ ИЛҒОР   ЭКАНДА    ЭЛИМ 

ХХХ

ПОДИШОНИНГ ОЁҒИГА АЛБАТТА БОШ УРАДИЛАР

ПАХТА ҚЎЙИБ  БИР УМР  ДОВРИ ДАВРОН СУРАДИЛАР

ХХХ

БИЗИМ ЮРТДА УМР ЭТМОҚ ҚАХРАМОНЛИКДИР

ХХХ

БУ ЭЛ ХАЛИ ХАЛҚ ЭМАС ДЕМАГАНМИДИМ

БУЛАРГА ЕМАК БЎЛСА БАС ДЕМАГАНМИДИМ

ХХХ

УМР ДАРЁ ЭКАН ОҚДИЮ КЕТДИ

УЛ ЎЗИ КЎЗЛАГАН МАНЗИЛГА ЕТДИ

ОРО ЙЎЛДА ҚОЛГАН  МЕН БЕДАВОНИ

КИМСА АНГЛАМАЙИН ДЕВОНА ЭТДИ

ХХХ

ҚАФАСГА УРГАНГАН ҚУШ ОЗОДЛИКНИ ХУШЛАМАС

ХХХ

СЕНИ ЁР ДЕБ БАХТИМ  БОР ДЕБ АДАШДИМ

ХХХ

ВАТАН МЕНИНГ КАЪБАМСАН АТРОФИНГДА

АЙЛАНГАНИМ АЙЛАНГАН

ХХХ

ИТГА ҚАРШИ БОРСАНГ  У СЕНДАН ҚОЧАР

ЙЎҚСА  СЕНГА ТАШЛАНИБ ОҒЗИНИ ОЧАР

ХХХ

ТОПИЛМАС БИТТА ХАМ ТИРИК ЖОНУ  ТАН

КАФАНГА ЎРАНИБ ЁТИБДИ ВАТАН

ХХХ

ЧИРОЙЛИКДА ВАФО БЎЛМАЙДИР  АСЛО

ХХХ

ЗАМОН БЎЛДИ ЗАМОНЛАРНИНГ ЁМОНИ

ЎҒРИ КАЗЗОБ ҚАРОҚЧИЛАР ЗАМОНИ

ХХХ

БУ ЮРТ БИР КУН ЭГАСИНИ ТОПАДИ  

ДАРЁЛАРИ   ЎЗАНИДА ОҚАДИ  

ХХХ

ЎТГАН КУНЛАР ЯНА ҚАЙТИБ КЕЛМАЙДИМИ

ЕРУ ОСМОН ЗАВҚУ ШАВҚҚА ТЎЛМАЙДИМИ

ХХХ

ВАФО ЛАЗЗАТИНИ  МЕН БИЛМАЙ   ЎТДИМ

МУХАББАТГА ЧЎМИЛМАЙ ЎТДИМ

ХХХ

ЎЗ ҚАДРИНИ БИЛМАГАН БУ ЭЛ

СЕНИНГ ҚАДРИНГНИ БИЛГАЙМИ

ХХХ

ВАТАННИ ТАРК ЭТГАН АНОВ ДАРБАДАР

У ЎША МЕН БИЛГАН  ҚИТМИР ФИРИБГАР

МЕНИНГ КИМЛИГИМНИ ТАН ОЛСА АГАР

БАСРА КЎЗЛАРИГА ТУПРОҚ ТЎЛАДИМИ

ЯХУДИЙ ХОТИНИ ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ  

ХХХ

БАХТЛИДИРЛАР ЕРНИНГ ОСТИНДАГИЛАР

ШЎРИНГ ҚУРСИН УСТИНДАГИЛАРИ

ХХХ

КИМЛАРНИ КИМ ЭКАНИ БИЛИНДИ ШУ КУНЛАРДА

ЮРАГИМ ТИЛИМ ТИЛИМ  ТИЛИНДИ ШУ КУНЛАРДА

ХХХ

ИСЁНЛАР БЎЛАРМИДИ АЛЛАКАЧОНЛАР

ОЛОВГА ТЎЛАРМИДИ ЕРУ ОСМОНЛАР

ЎҒРИ КАЗЗОБ ҚАРОҚЧИ ҚИРИЛАРМИДИ

БИР ЯХШИ ЗАМОНЛАР ҚУРИЛАРМИДИ

ХХХ

ЎЛИКЛАР ТИРИЛГАНМИДИ ИНҚИЛОБ ҚИЛГАНМИДИ

ХХХ

ДИКТАТОРНИ ХАЛҚНИНГ ЎЗИ ТУҒАДИ

ХХХ

ИЧИНГДАМАН ДЕГАНЛАРИМ ДУШМАНЛАРИМ

ХХХ

ҚЎРҚОҚ ЭДИМ СОҒ ЭДИМ

ХХХ

ХАЛИ ТУЗАЛМАДИ БУЗУЛГАН ЎЛКА

ХХХ

ВАТАННИ СЕВМОҚНИ ЯПОНДАН УРГАНАЙЛИК

ВАТАН УЧУН ЖАНГ ҚИЛМОҚНИ ЭСА ЎРИСДАН

ХХХ

МОЗОРИСТОНДА САЙР ЭТИБ  УМР ҚИЛДИМ МЕН 

АДАШИБ КЕЛГАН ЭКАНИМ  ЭНДИ БИЛДИМ МЕН

ХХХ

ФАРЗАНД КЎРМАЙ ЎТДИМ МЕН БУ ДУНЁДАН

ҲХХ

БИЗДА ҚАЧОН КЕЧАР  БУЮК ИНҚИЛОБ

ҚАЧОН ЁЗИЛАЖАК  МУБОРАК КИТОБ

ХХХ

ТИШЛАРИНГ СИНГУНИЧА ТИШНИ ТИШГА ҚЎЙ ЭНДИ

ХХХ

ҚАЧОН ОЗОД БЎЛУРМАН БУЛ ҚАМАҚХОНАДАН

ХХХ

БУ ЮРТЛАРГА БЕГОНАЛАР ХУКМРОН ЭДИ

ШУ БОИС ЎЗБЕГИМНИНГ  БАҒРИ ҚОН ЭДИ

ХХХ

ДАБДАБАЛИ ХАЛҚСАН АММО ҒАЗАБЛАРГА ТЎЛМАДИНГ

ВАТАН УЧУН КУРАШИБ ҚИРҒИЗЧАЛИК БЎЛМАДИНГ

ХХХ

ЎЗБЕКНИНГ ДАВРОНИ ҚАЧОН КЕЛАДИ

ЭЛИМ ДЕГАН  СУЛТОНИ ҚАЧОН КЕЛАДИ

ХХХ

ҚРИМДАЙ ЗОР ЙИҒЛАГАН ХАЛҚ ЙЎҚДИР БУ ДУНЁДА

ХХХ

БИР БИРОВИН ЕЙДИГОН ЭЛМИ

БЕГОНАНИ ДЕЙДИГАН ЭЛМИ

ХХХ

ЎЗБЕКНИНГ БИР ДУШМАНИ БОР ДУШМАНИ

УНГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ МАРД ҚАНИ

ХХХ

ПЕШОНАСИ ШЎР БЎЛГАНЛАРНИНГ

ФАРЗАНДЛАРИ ҒЎР БЎЛГАНЛАРНИНГ

ПОДШОЛАРИ ЗЎР БЎЛГАНЛАРНИНГ

ҚИСМАТИГА ЙИҒЛАДИМ ЮМ ЮМ

ХХХ

ҚОРНИНГ ОЧСА БОЗОРГА БОР

ТЎЙИБ КЕТСАНГ МОЗОРГА БОР

ХХХ

ОЗОДЛИККА ЧИҚҚАН ҚУШЛАР ЯНА ҚАФАСГА  ТУШГАЙМИ

ХХХ

ПОДШО ХУШ КЎРСА КИМНИ ХАММА УНГА БОҒЛАНАР

НАЗАРДАН ҚОЛГАНИДА У АХЛАТГА АЙЛАНАР

ХХХ

ХАЛҚ ЙИҒЛАГАНДА ДОД ДЕБ ЙИҒЛАМАСА ШОИРЛАРИ

ХАНЖАР ОЛИБ ЮРАГИНИ ТИҒЛАМАСА ШОИРЛАРИ

БУНДАЙ ШОИРЛАР АЛБАТТА ШОХЛАРНИ МАДХ ЭТАДИЛАР

У  ДУНЁГА ТОБУТ ТЎЛА АХЛАТ ОЛИБ КЕТАДИЛАР

ХХХХ

ЧАЯН ОНАСИНИ ЕБ СЎНГ ТУҒУЛАР ЭКАН

ҚАРИ ИТ ЎЛМАС ЭКАН ҒОЙИБ БЎЛАР ЭКАН

ХХХ

СЕНИ ЮРТИМ ТАЛОНЧИЛАР ТАЛАБ КЕТДИЛАР

ТУНУ КУНЛАР ТИНИМ БИЛМАЙ ҒОРАТ ЭТДИЛАР

БОЙЛИГИНГНИ ОЙИЛОВИ ТАЛАГАН ЗОДЛАР   

СЕНИ ВАЙРОН ЭТИБ МАҚСУДИГА ЕТДИЛАР

ХХХ

ЧОРАК АСР АЛДАНДИГО АЛДАНДИК

СЕХРГАРНИНГ ИПЛАРИНА БОЙЛАНДИК

ЧОРАК АСР ХОМ КАЛЛАЛАР ПИШМАДИ

БИЗ ҒОФИЛЛАР   ҚЎЙ ҚЎЗИГА АЙЛАНДИК

ХХХ

ВА НИХОЯТ ЗОЛИМ ПОДШО  ВАФОТ ЭТДИМИ 

МАДДОХЛАРИН ЎЗИ БИЛАН ОЛИБ КЕТДИМИ

ХХХ

САБР ТАГИ ОЛТИН ДЕБ ЧАЛҒИТДИНГИЗ МАНИ

МИНГ ЙИЛ САБР ҚИЛДИМ АММО ОЛТИН ҚАНИ

ХХХ

ЎЗБЕГИМ ЎЗ ЮРТИГА ЭГА БЎЛГАНМИДИ  АВВАЛ

ЎЗБЕККА ЎЗБЕК ПОДШО БЎЛМАГАНДИ  ХЕЧ МАХАЛ

ХХХ

ЧОРАК АСР АЛДАНДИГО АЛДАНДИК

АЙТИНГ АЙТИНГ ҚАЧОН  АЛДАНМАГАНДИК

ХХХ

ТИШЛАРИНГ СИНГУНИЧА ТИШНИ ТИШГА ҚЎЙ ЭНДИ

ХАНЖАР ОЛИБ ШУ КУНДА ЎЗ ЎЗИНГНИ СЎЙ ЭНДИ

ХХХ

ҚЎШИҚ ТИНГЛАГАНИ ҚЎРҚҚАНЛАР ХАЛҚМИ

БОЛАМ ДЕБ ХАШОРАТ ТУҚҚАНЛАР ХАЛҚМИ

ХХХ

ОЧ ҚОЛГАНДА ВАЙДОД ЎЛАМАН ДЕЙДИ

ТЎЙИБ КЕТСА ПОДШО БЎЛАМАН ДЕЙДИ

ХХХ

ХАР ЗАМОННИНГ АЛБАТТА МАДДОХЛАРИ БЎЛАДИ

КЎКРАКЛАРИ РАНГ БАРАНГ НИШОНЛАРГА ТЎЛАДИ

ХХХ

КАЙФУ САФОДАСАН ДОИМ ЭШИТМАССАН НОЛАЛАРИМНИ

ХХХ

ЭРНИНГ КУШАНДАСИ ХОТИН

ПИЧОҚНИ ТУТИБ ТУРАР ҚИН

ХХХ

МЕВАЛИ ДАРАХТНИ СИЛКИТСАНГ АГАР  

ФАҚАТ ТЎКИЛАДИ ПИШГАН МЕВАЛАР  

ХХХ

ҒУНЧА ОЧИЛМАСА УНИ УЗМАС ЭДИЛАР

ХХХ

ҚАРОҚЧИЛАР ДАВРОНИДИР БУ ДАВРОН

ХХХ

ХАҚИҚАТ РЎЁБГА ЧИҚМАДИ ХАРГИЗ

ХАҚИҚАТ ИЗЛАБОН      УМР ҚИЛДИК БИЗ

ХХХ

ҚАМИШ ПЎПАКЛАГАН ЭДИ БЎЙРО ҚИЛДИЛАР

ХХХ

ОСМОН ҚОРАЙИБ КЕТДИ

ДУНЁ ТОРАЙИБ КЕТДИ

ЭРКИН ЗАМОНЛАР БЎЛИБ

ГАДО ХАМ БОЙИБ КЕТДИ

ХХХ

ҚЎРҚОҚ ХАММАНИКИ

ХХХ

БУ ЮРТ ХАЛИ ЭГАСИНИ ТОПМАДИ

ХХХ

ҚУЛ ХАММАГА ЁҚАДИ

ХХХ

ОЗОД ИНСОНГИНА ФУҚОРОДИР

ХХХ

МЕН ОЧМАН МЕНГА СУЯНМА ДЎСТИМ

ХХХ

ЧОРАК АСР АЛДАНДИГО АЛДАНДИК

ЧОРАК АСР ҚЎЙ ҚЎЗИГА АЙЛАНДИК

ЧОРАК АСР  ХАЁТ НИМА БИЛМАДИК

ЧОРАК АСР ЎЙНАМАДИК КУЛМАДИК

ЧОРАК АСР ЎЛАЙ ДЕДИК ЎЛМАДИК

БИЗНИ ХУДО УРГАНИ ШУДИР

ЁВНИ ДАВРОН СУРГАНИ ШУДИР

ХХХХ

ТУРКИСТОНДА МОМОЛАРИМ ХИЙДИ БОР

ХХХ

БУГУН АХЛИ БАШАРЯТ БЎРИ АЖДАР БЎЛДИМИ

АЙТИНГ АЙТИНГ БУ  ДУНЁДА  ОДАМ ҚОЛДИМИ

ХХХ

ПОЛВОН РАҚИБ ОЁҒИН АВВАЛ ЕРДАН УЗАР

СЎНГ ЕРГА УРАР

ХХХ

БИЗ ХАЛИ ЎЗ ЮРТИМИЗГА ЭГА БЎЛМАДИК

ХХХ

 ХАЙВОНЛАР ҚАЧОН ОДАМГА АЙЛАНГАЙ

АХИЛ БЎЛМОҚҚА ШАЙЛАНГАЙ

ХХХХХ

МЕНГА УЗОҚДАГИ ЖАННАТ НЕ ДАРКОР

ТУРКИСТОН АТАЛМИШ ЎЗ ЖАННАТИМ БОР

ХХХ

ЎТТИЗ МИЛЁН ХАЛҚБИЗ ДЕЯ ТЎҒРИ ХИСОБ ҚИЛМАЙСИЗДА

ЯНА ОЛТМИШ МИЛЁН МИРШАБ БОРЛИГИНИ БИЛМАЙСИЗДА

ХХХ

ПОДШОХИМИЗ ЙЎЛЛАРИ ТАХТИ РАВОН

АВОМНИНГ ЙЎЛЛАРИ ЭСА ҚАДИМ ЗАМОН

ХХХ

МЕНИ ОХИР ИЗТИРОБ ЎЛДИРҒУСИ

ХХХ

СЕН ҚАНЧАЛАР УРИБ МУШТЛАГАН ХАМИР

ТАНДИРДАН ГЎЗАЛ НОН  БЎЛИБ ЧИҚАДИР

ХХХ

КЎПАЙИБ КЕТДИ БУГУН ВАТАН ДЕГУВЧИЛАР

ЧОРАК АСР МУҚАДАМ ҚАЕРДА ЭДИ БУЛАР

ХХХ

КИМНИ БИЛГАН ЎЗБЕГИМ СЕНИ БИЛСА

СЕНИ ТАНИБ ҚАДР ҚИЛСА

ХХХ

ДУНЁ ТАНИГАН ЎЗБЕКНИ ЎЗБЕК ТАНИМАС

ХХХ

ҚАРАНГ ОЛМА ДАРАХТИН ҚАДДИ ЭГИКДИР

САМАРАСИЗ ТЕРАК ЭСА ХАМИША ТИКДИР

ХХХ

МАЙИН БЎЛГАНИЧУН  ЎЙЛАБ ҚАРАСАМ

ИПАКНИ КЕСОЛМАС ЭКАН ҚИЛИЧ ХАМ

ХХХ

ИСТАМБУЛНИ ЖАННАТ ЮРТ ДЕБ ЭШИТГАН ЭДИМ

ДЎЗАХИМНИ ЖАННАТИНГГА АЛИШМАМ ДЕДИМ

ХХ

БУРГУТ ЎЛЖАСИН СУЮБ ЎПМОҚ УЧУН ТУТМАЙДИ

ХХХ

БИЗИМ ЮРТДА УМР ЭТМОҚ ҚАХРАМОНЛИКДИР

ХХХ

ҚУМҒОН ҚАЙНАЙ ҚАЙНАЙ ОХИР КЕТИ ТЕШИЛДИ

МЕТАЛЛАМ  БЎЛГАЧ У ЎЗ ҚАДРИНИ БИЛДИ

ХХХ

ЁНМА ЎЧАСАН

ХХХ

САБР ҚИЛМОҚ ЖАСОРАТ БУГУН

ХХХ

МУЛКНИНГ ЭГАСИ БЎЛМАСА ТАЛОН БЎЛАДИ

ХХХ

БИЗНИ КИМ ХОР АЙЛАСА УЛ ЎЗИ ХОР ЎЛҒУСИ

ХХХ

ХАЁТ ВАҚТИДАКУ УНИ ЕРГА УРАРДИНГИЗ

ТОБУТИНИ ЭСА МУНЧА БАЛАНД КЎТАРДИНГИЗ

ХХХ

МЕН ФАҚАТ СЕНГА ҚУЛМАН ЖОНАЖОН ВАТАН   

ХХХ                                                                                                                             

БУЛБУЛ ҒУНЧА ИШҚИДА ТОНГАЧА ФИҒОН  ЭТАР                                        

ТОНГДА ЭСА ҒУНЧАНИ БЕГОНА УЗИБ КЕТАР

ХХХ

ВАРРАК ГЎЗАЛ УЧАДИ БРОҚ УНИНГ ҚУЛАБ ТУШМОҒИГА БОҚ

ХХХ

БУЮКЛАР ЁЛҒИЗ ЯШАЙДИ

ХХХ

ШУНДАЙ ЯРАЛГАНДИР БУ КЎХНА ОЛАМ

МАГАР КУРАШМАСАНГ БЎЛМАЙСАН ОДАМ

МЕН КУРАШ ЭТГАНДА ДИҚҚАТ ЭТМАДИНГ

ОСМОННИ ЁРГАНДА ФАРЁДИ НОЛАМ

ХХХ

БЕДИЛУ БЕДАРД   КИШИЛАР ОХИР ЎЛДИРГАЙ МЕНИ

ХХХ

ЛОЙҚА СУВДА ОЛТИН БАЛИҚ КЎРИНМАС

ХХХ

БОШОҚ ДОНГА ТЎЛИБ БОШИ ЭГИЛДИ

НИХОЯТ ЭГИЛГАН БОШ ХАМ КЕСИЛДИ

ХХХ

ҚАНОТИНГНИ ЁЗМАГИН ЎЗИНГГА ЧОХ ҚОЗМАГИН

ХХХ

ШОФТОЛИНИНГ ПЎСТИН АРЧСАНГ ИРИМОҒИ АЁНДИР

ҚИЗЛАР ХИЖОБ ИЧИНДА ҒОЯТ ОРОМИЖОНДИР

ХХХ

ДУНЁ ЁШЛАРИ БУГУН КЎЧАДА МАЙДОНДАДИР  

БИЗНИ ЁШЛАР ЭСА ХАНУЗ  БАЧАДОНДАДИР    

ХХХ

ЖОХИЛ ЭЛ БИРЛАШМАГАЙ ХАМИША ТАРҚОҚ БЎЛАДИ

БИРЛАШИБ ҚОЛСАЛАРМИ ХОТИНИ ТАЛОҚ БЎЛАДИ

ХХХ

ЭНДИ КИМНИ МАДХ ЭТАДИ МАДДОХЛАР

ХХХ

БИЗ УЧУН АЛБАТТА ИНҚИЛОБ БЎЛАР

АМИР ТЕМУР ТУҒУЛАР                                                    

ДАДА БЎЗҚУРТ

  
753 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam10
Toplam Ziyaret29689
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.68565.7084
Euro6.30036.3256
Hava Durumu