• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


НИДОЛАРИМ

Дўзах бўлганда хам Ватан яхшидир

ххх

Албатта вахший бўларми  эт еган одам

ххх

Хориб кетдим умр этиб бекор бехуда

Жабру жафо чекиб қувнадим  жуда

ххх

Мужиза кўрдим дедим ажаб ажаб

Қўйга айланган одамзодга қараб

хххх

Тўғри бўлмоқ машоқатдир бу юртларда

Ўғри бўлмоқ фароғатдир бу юртларда

ххх

Дунё гулустон ичинда

Мен қабристон ичинда

ххх

Ўзбекка айлансанг тўъфон бўласан

Ёна бошласанг гар ўрмон бўласан

ххх

Босмачилар давронидир бу даврон

ххх

Ўғрилар ичинда тўғрига кун йўқ

ххх

Парранда эрсанг ўзбегим парвозинг қани

Одами эрсанг магар овозинг қани

ххх

Бизим пaрлaментдагилар

Эл юрт ғамин емайдими 

Хеч қурса мооо демайдими

ххх

Буюклар ёлғиз яшайди

ххх

Озод инсонгина фуқаро экан 

ххх

Илонда у захар сочмай туролмайди

Тўғри йўлларда хам тўғри юролмайди

ххх

Хайрон бўлманг  чархнинг бу терс айланмоғига

ххх

Зиёлига ишонганлар хор бўлди  

ххх

Дунёни ёлғон бошқарар

ххх

Шоир ахли оломонни чалғитманг

ххх

Нетай умр ўтиб бородир вахми юрагимни ёродир

ххх

Қурбақа хам вақ этаркан озор чеккан дам

Бизнинг авлод  миқ этмайди ўлятганда хам

ххх

Бизим   юртда чидаганлар умр этар

ххх

Подшога яқин борманг куйдиради

ххх

Бой бўлурсан кетингни тутсан

Нафасингни ичингга ютсанг

ххх

Мехрсиз фарзанддан тўнғиз афзалдир

ххх

Ҳаяжони йўқ бандалар қаранг одамга ўхшар

ххх

Буюклар Туркистонда туғулар      

ххх

Туркистонда момоларим хийди бор

ххх

Афсус озродлик истаб нидолар қилдим

Қулдан туғулганимни мен энди билдим

ХХХ

Одамми одаммасми фарқи йўқ фақат

У қўйларни бошқариб хайдаб борса бас

ххх

Подишонинг миллати бўлмаса арар

Эли билан У  қайси тилда гаплашар

ххх

Ўзбек ўзбекка хақ бермас

ххх

Оч одам фақат емак хақида ўйлар

ххх

Биз учун албатта  инқилоб бўлар  

Амир Темур туғулар

ххх

Қим ватан пайвандидир Фарзандидир

ххх

Жаннат макон дея қўшиқ   айтдик беармон

Қиёси  йуқ  ўлкасан  деб шеър битдик чунон

Шоу қилдик бенихоя  мақтадик аммо

Парчаланиб  қолавердинг она туркистон

ХХХ

Шу савол қийнайди мени дамба дам

Кимлар талаб кетмади бу юртни болам

ххх

Бузуқ вайронада яратдинг мени

Бегона қўлларга қаратдинг мени 

Мен ахир оқ тонглар булбули эрдим 

Зимистон қўйнида сайратдинг мени 

ХХХ

То хануз йиғлайди эгаси йўқ юрт

ХХХ

Тез кунларда қора  қуёш  ботар  эмиш

Зулмат  кетиб оппоқ  тонглар отар  эмиш

ххх

Секин аста топмоқда барҳам

Ёнаётган  шам.

ххх

Кимни билган  ўзбегим сени билса сени таниб қадр қилса 

ххх

Одам  бўлмоқ  аста аста экан билдик ўргандик

Ҳайвон  бўлмоқ  бир  пасда экан билдик ўргандик

ххх

Ҳайрон бўлманг қизиқманг иғво фисқ фасод

Аламзада мақолалар имзоси билан

Ахлатномаларни солих ёзади аммо

Нашр этилар икром ёқиб имзоси билан

ххх

Кимдир  ватан деб  ўзини  дорга  осмоқда

Кимдир  ватан  хасратидан  китоб  ёзмоқда

Қимдир  ватан  ишқи билан  шамдай  ёнадир

Ўзбек эса  сериал кўриб умр ўтқазадир.

ххх

Ёри  мардикор  кетиб  тул  қолса келинчаклар

Начора кўча куйда қул бўлса  келинчаклар

Қуйиб  куйиб  нихоят  кул  бўлса  келинчаклар

Мабода  йигит  бўлсанг  виждонинг  қийналмайдими.

ххх

Алангага бағр очамиз тутунидан нега қочамиз

ххх

Бизни юртда умр этмоқ қахрамонликдир       

ххх

Ўзбекни  қилич  бирлаштиради.

ххх

Қўлларида  байроғи  йўқлар

Кўкрагида  яроғи  йўқлар

Ҳаётининг  мароғи  йўқлар

Ҳасратининг  адоғи  йўқлар

Қайга  борсин  фарёдлар  айлаб

ХХХ

Бизни қўйсан қора молсан деганлар хақдир

ххх

Варрак гўзал  учади  броқ

Уни  қулаб  тушмоғига  боқ

ххх

Мулкнинг  эгаси  бўлмаса  талон    бўлади

ххх

Инсон  қадрин  бохоси  бехад  экан  хорижларда

Инсоннинг  бир тийинча қадри йўқдир  бизларда

ххх

Бир  бирин тушунгай  хатто  чумчуқ  хам

Аммо  тушунмайди  одамни  одам

ххх

Ёт  юртларда қўрқиб  писиб умр  қилгандан

ўз юртингда  эркин  эмин  ўлганинг  яхши

ххх

Бургут  ўлжасин суюб ўпмоқ  учун тутмайди

ххх

Қари  ит  ўлмас  экан  ғойиб  бўларкан

ххх

Бу  элнинг  дард  хасрати  юрагимни  қон  қилди

Ҳанжар  бўлиб туну кун  куюк  бағримни  тилди

ххх

Дард  алам фиғонларни ютиб  умр  этадилар

Бир  яхши  замонларни  кутиб  умр  этадилар

ххх

Қанотингни  ёзмагин ўзингга чоқ қазмагин

ххх

Бедона сайрамаса қафасга тушмас эди     

ххх

Жабр  чекмоққа  келдим деб йиғлар  чақалоқ

Туғулгани  чоқ

ххх

Қамиш пўпаклаган эди бўйро қилдилар

ххх

Бирлашмаганлар  ҳалқ  эмас  демаганмидим

ххх

Ҳақиқатни  айтганлар  қачон  равноқ  топганлар

ххх

Парвоз  айламоқни  унутар  эмиш

Фақат  тупроқ  титиб  дон  излаган  қуш

ххх

Ўғрилар ичинла  тўғрига  кун  йўқ

ххх

Чуқур  дарё  сокин  оқади

ххх

Бу хом калла улусга  емак  бўлса  бас

Шароб  ичиб  диконг  диконг ўйнаб  кулса  бас

ххх

Маймун тепага чиққан эдик кети  кўриниб қолди

ххх

Мағрибда  ислом  йўқ  аммо мусулмон  бисёр

Исломи  бор машриқ  эрса  мусулмонга зор

 ххх

Сабр  қилмоқ  жасорат  бугун

ххх

Бу  юртларни  ёв  босарди   илгари

Бугун  эса  ғам  бости

ххх

Мени  ўлдирди  ногох кўзларинг  сени

Бағрима  бошинг  қўйиб  давола  мени

ххх

Булбул  ғунча  ишқида тонггача  фиғон  этар

Тонгда эса  ғунчани  бегона  узиб  кетар

ххх

Аждархонинг  оғзида  жон  сақламоқ  осонми

ххх

Озодлар  ҳуш  келибсиз  қуллар  мамлакатига

ххх

Қўрқоқ  эдим  соғ  эдим

ххх

Лойқа  сувда  тилло  балиқ  кўринмас

ххх

Ҳатто  чақалоқларнинг   хам  кўзларида  ғусса  бор

ххх

Умр  бўйи  йиғладинг  бахт  саодат  ахтариб

Умринг  ўтди  ғанимлар  байрағини  кўтариб

ххх

Ҳечким  қадр  топмаган  юртда сен  қадр  топгаймисан

ххх

Бошоқ  донга  тўлиб боши  эгилди

Нихоят  эгилган  бош  хам кесилди

ххх

Таваллуд  топдим  сўлим  фарғонада

Умрим  ўтиб  борар  қамақхонада

ххх

Минг  афсуски сени тоғ  деб  хато  қилибмиз

Қум  бархани  эканингни  қайдан  билибмиз

ххх

Шафтолининг  пўстин  арчсанг иримоғи  аёндир

Қизлар хижоб  ичинда  ғоят  оромижондир

ххх

Маломатман  саломатман

ххх

Булбул  халок  бўлар  экан  бир  мовсум  сайраб

Олақарға  ахлат титиб  уч юз  йил  яшар

ххх

Бузилди  дўстларим дунё бузилди

Бузилди олиму  доно  бузилди

Бузилди  говхару тилло  бузилди

Муғанни бузилди  наво  бузилди

Бузилди  тохиру зўхро  бузилди

Еру само шоху гадо  бузилди

Уламо бузилди  тақво  бузилди

Бузилди  дустларим  дунё  бузилди

ххх.

ххх

Ахил бўлмаган элнинг юрти вайрона вайрона

Юртни   ташлаб албатта кетар хар ёна харёна

ххх

Мен харгиз яшамадим умр ўтқаздим

ххх

Хамма дардларнинг давоси ўлимдир

ххх

Инсонни  хайвондан  фарқи  қолдими

ххх

Қўрқитилиб қўрқитилиб  бичилдингда  ўзбегим

ххх

Оллох хор зор этганида беор бандасин 

Нодон эл шох этиб сайлар ўз кушандасин

ххх

Суяк  талашиб  қарғалар  қирғин  барот  жанг  этди

Пайт пойлаб  турган  ит  эса суякни  олиб  кетди

ххх

Кимгадир  подишонинг  назари тушса

Ажабланманг у осмонга  қуш  бўлиб  учса

ххх

Кимлар  хароб  этмади сени  эна  .юрт

Кимлар  талаб  кетмади сени  эна  юрт

ххх

Ўзбек  хамиша  хар  он  алдангани алданган

Афсунгарлар  пайдар пай сайлангани  сайланган

ххх

Мустақил бўлдиму  озод  бўлмадим

ххх

Сув чайқалса лойи юзага чиқар

ххх

Минг йилдир оллох йўлига юрмаган элни

Ислом подшо ўз йўлига юргизди қойил

ххх

Хукумат хохласа бузар ё тузар

Зўрнинг кети тегирмон тош юргузар

ххх

Шум шарпалар кезиб қолди осмонимизда

Бир хатар борга  ўхшайди Туронимизда

ххх

Бу эл билан хеч замон тараққий  қилиб бўлмас 

Ўликми ё тирикми хаттоки билиб бўлмас

ххх

Албатта вахший бўларми эт йеган одам

ХХХ

Бу эл токай зимистонда умр этар

ххх

Самарқанд қадим авлод аждодлар йиғлаб ётибти  

ххх

Мен бу юртнинг ишқида девона бўлдим

Охир оқибат шу юртга бегона бўлдим

ххх

Илонда у  захар сочмай туролмайди

Тўғри йўлларда хам тўғри юролмайди

ххх

Олманинг бош кўтарганин кўрмадим

Оқ тераклар гердайгани гердайган

ххх

Озод инсонгина фуқародир

ххх

Биринчиси савдо экан

Кейингиси ғавғо экан ёрни

ххх     

Хориб кетдим умр этиб бекор бехуда

Жабру жафо чекиб қувнадим жуда

ххх

 Мужиза кўрдим  дедим ажаб ажаб 

Қўйга айланган одамзодга қараб

ХХХ

Тўғри бўлмоқ машаққатдир бу юртларда

Ўғри бўлмоқ фароғатдир бу юртларда

ххх

Дунё гулустон ичинда

Мен қабристон ичинда

ХХХ

Ўзбекка айлансанг тўъфон бўласан

Ёна бошласанг гар ўрмон бўласан

ХХХ

Бегонадан батардир батар

Фарзанд сени севмаса агар

ХХХ

Шоир ахли оломонни чалғитманг 

ХХХ

То хануз йиғлайди эгаси йўқ юрт  

ххх

Қул хаммага ёқади

ххх

Мен фақат сенга қулман жонажон Ватан 

ххх

Хажринг ила ўлдирдинг мани

Кўзларимда олиб кетаман сани

ххх

Туну кун  емак йейди тавоқ тавоқ 

Бошин чертиб кўрсангиз хом ошқавоқ

ххх

Мевали дарахтни силкитсанг агар

Фақат тўкилади пишган мевалар

ххх

Ватан мендан ортсагина сеники бўлар

То тирикман Ватан фақат меники бўлар

хххх

Дарахтнинг бўйи  басти  йиқилганда билинар

ххх

Дунёни ёлғон бошқарар

ххх

Зиёлига ишонганлар хор  бўлди

ххх

Буюклар туркистонда туғулар

ХХХ

Афғонда туғулсам бўлмасмиди мен 

Она ватан учун мужохид бўлиб

Курашлар қилсайдим ёвларга  қарши

Қахру ғазабларга жахлга тўлиб      

ххх

Йигирма йил кутдим сени одам бўлар дедим

Нодонлигимдан охир  пушаймон едим

ххх

Худо бизга сабр қил деб буюрган экан  

Бу юртларда сабр қилмай нима қиламиз

ххх

Курашмаганнинг  қисмати шундай бўлар  албатта   

Умри ўтар зулмат ичра ғурбатда    

ххх

Манқуртлар доврасинда яшаб бўлурми   

ххх

Бичилган қул ўз хожасин авратин мақтар   

ХХХ

Бу юртларда сабр этмоқдин ўзга нима бор

ххх

Гушна халқдан фақат нодон ранжигай

ххх

Хакка олмани емай ундан қурт қидиради

ххх

Қайфу сафодасан доим эшитмассан нолаларимни                                                                        

 ххх                                                                                                          

Халқни қул қилмоқчи эрсангиз  унга қўшиқ ургатинг

ххх

Гулни очилма дедим очилди вох вох

Ғунчани узиб кетди ишқсиз бир аблах 

ххх

Қайбир халқнинг даражасин  билмоқ бўлсангиз 

Унинг айтган қўшиғин тингланг

ххх

Чорак аср подшоман деб кўкрак   кердингиз

Бизга қачон озодлигу қувонч бердингиз

ххх

Она Ватанни севмоқ жиноят бўлди  найлай

Ўз юртингда умр этмоқ жасорат бўлди  найлай

Азроил чангалидан  жонни асрамоқ эса

Фавқулотда мужиза бахт омад бўлди  найлай

ххх

Хайрати йўқ кимсанинг девордан не фарқи бор

ххх

Эркка  қарши курашганлар қахрамон бўлди

ххх

Худо урганни фақат бандалари ураркан

Подшо урганни эса хаммалари ураркан

ххх

Аёли кўчада эркаги бебурд 

Шунақа бўлади эгаси йўқ юрт

ххх

Ору номуссиз кимса узоқ яшайди

ххх

Бизим юртда чидаганлар умр этар 

ххх

Хайрон бўлманг чархнинг бу терс айланмоғига

ххх

Қўрқитилиб қўрқитилиб бичилдингда ўзбегим

ххх

Шоир ахли оломонни чалғитманг

ххх

Хаяжони йўқ бандалар қаранг одамга ўхшар

ххх

Қурбақа хам вақ этаркан озор чеккан дам

Бизникилар миқ этмайди ўлятганда хам

ххх

Илонда у захар сочмай туролмайди

Тўғри йўлларда хам тўғри юролмайди

ххх

Туркистонда момоларим хийди бор

ххх

Оч одам фақат емак хақида ўйлар

ххх

Мен очман менга суянма дўстим

ххх

Подшо хуш курса кимни хамма унга бойланар

Назардан қолганида у ахлатга айланар

ххх

Қаранг  олма  дарахтин қадди эгикдир

Самарасиз терак эса доимо тикдир

ххх

Мен фақат сенга кулман жонажон ватан

ххх

Дарё хам чайқалиб  оқмаса агар

У албатта саробга айланар

ххх

Ўғрилар ичинда тўғрига кун йўқ

ххх

Яхшидан боғ чаман гул қолар эмиш

Ошиқ ахли доим тул қолар эмиш

Шунчалар ловвуллаб ёнгани билан

Алангадан охир кул қолар эмиш

ххх

Бу эл токай зимистонда умр этар

Орзўига     билмадим қачон етар

ххх

Бир улуғ кун қайнагай томирларда қонимиз 

Дунёларни забт этар шуҳратимиз шонимиз   

хххх

Келажаги шу кунларда  билинган эса

Зиёлиси буткул ахта қилинган эса

Бу юртларда яшамоқ борми

ххх

Эли учун курашмаганнинг барчаси

Хукамонинг ўйинчиси ёки  баччаси

ххх

Бир бирингга ғаним бўлиб қирил ўл

Бу кунингдан батар бўл

ххх

Нега бизда одам одамни ейди

Олам ахли бизни одамхўр дейди  

Бизни қадим аждодлар демак

Аждархомиди

ххх

Чорак аср зиндон ичра сабр айладик сабр этдик

Ва нихоят ёруғ кунларга етдик

ххх

Энди кимни мадх этади маддохлар   

ххх

Охлар уруб хасрат қилади булар  

Индамай йиғлашни билади булар  

Курашмоқ хаққинда бир сўз десангиз

 Шу онда тил тортмай ўлади булар

ххх

Бу юртларда оппоқ  тонглар отганмиди илгари

ххх

Ўзбек абадул абад  алдангани алданга

ххх

Бузуқ вайронада   яратдинг мени

Бегона  қўлларга қаратдинг мени

Мен фақат оқ тонглар булбули эрдим

 қузғунлар ичинда  сайратдинг мени

ххх

Отасини ўлдирганга онасини берадилар

Менинг янги отам бор деб кўкрак керадилар

ххх

Тилим бормайди харгиз миллат демоққа сани

Сувратинг бор ва локин сийратинг қани

ххх

Бу элнинг дард  хасрати  юрагимни қон қилди

Ханжар бўлиб туну кун куюк бағримни тилди

 ххх                                                                  

Баъзи бирлар хотинларин дўппаслайди уради

Тунда унинг қучоғига билмам қандай киради

ххх

Одамми одаммасми фарқи йўқ фақат

У кўйларни бошқариб хайдаб борса бас

ххх

Ўзбек ўз юртига қачан эга бўлганди билмайман

Ноахил элнинг   қачон бахти кулганди билмайман

ххх

Подишонинг миллати бўлмаса  агар

Эли билан у қайси тилда гаплашар

ххх

Чорак аср зор йиғлаб ғаму ғуссага ботдик

Дунё олдида  аввал дину имонни сотдик

Хархолда тупроқ эдик охир тош бўлиб қотдик

Оқибат ёруғ кунлар бор экан  толъемизда

Хаяжон бўлиб охир кукларга қулоч отдик

Ххх

Бармоқлар мушт бўлсагина куч

ххх

Ишғолчилар бу юртни хонавайрон қилдилар   

Охолисин хорижларда хору сарсон қилдилар 

ххх

 Бошоқ донга тўлиб боши эгилди                                                               

Нихоят эгилган бош хам кесилди

ххх

Буюклар туркистонда туғулар

хххх

Сақовлар юртида яшаб ўтдим мен

Харгиз яшамадим умр этдим мен

ххх

Чумалидан ўрганайлик ахил бўлмоқни

Саф саф бўлиб бирлашиб кучга тўлмоқни

ххх

Варрак гўзал учади броқ

Уни қулаб тушмоғига боқ

ххх

Сен қанчалар уриб муштлаган хамир

Тандирдан гўзал нон бўлиб чиқадир

ххх

Чумалилар бирлашиб хужум қилсалар

Шеру қоплон терисини хам шилиб олар 

ххх

Яхши хамки қоғоз қалам бор

Ёзиб чизиб умр ўтади

Йўқса дунё аждархо бўлиб

Бизни ютади                                

ххх

Ўз юртига ўзбек қачон эга бўлганди билмайман

Эга бўлмоғлигин  хатто тасаввур хам  қилмайман

 ххх       

Ўзбек фақат алдангани алданган

Бегоналар сайлангани сайланган

ххх

Ўзбекларим хорижда емак излаб юради

Она ватан рохатин бегоналар кўради   

ххх

Хечбир маййит у дунёдан қайтганмиди 

 Жаннатдан чиқиб келдим деб айтганмиди   

ххх

Маънисиз дунёдан маъни изламанг                

ххх

Оч қолганда вайдод ўламан дейди

Тўйиб кетса подшо бўламан дейди

ххх

Сабр таги олтин деб чалғитдингиз мани

Минг йил сабр қилдим аммо олтин қани     

ххх

Асл миллат ўзга миллат  қўшиғин куйламас   

ххх

Менга узоқдаги жаннат не  даркор

Туркистон аталмиш уз жаннатим бор

ххх

Ватанни севмоқни япондан ўрганайлик

Ватан учун жанг қилмоқни эса ўрисдан

Ххх

 Ўттиз милён халқмиз дея тўғри хисоб қилмайсизда

Яна олтмиш милён миршаб борлигини билмайсизда                                                                

Ххх

Подшохимиз йўлларим тахти равон

Авомнинг йуллари эса қадим замон

Ххх

Мени охир изтироб ўлдирғуси

ххх

Сен қанчалар уриб муштлаган хамир

Тандирдан гўзал нон бўлиб чиқадир

ххх

Кўпайиб кетди бугун ватан дегувчилар

Чорак аср муқадам қаерда эди булар                                                                                                                    

ххх

Қимни билган ўзбегим сени билса

Сени таниб қадр қилса

ххх

Дунё таниган ўзбекни ўзбек танимас

ххх

Қаранг олма  дарахтин  қадди  эгикдир

Самарасиз терак эса хамиша тикдир

ххх

Майин бўлгани чун ўйлаб қарасам

Ипакни кесолмас экан қилич хам

ххх

Истамбулни жаннат юрт деб эшитган эдим

Дўзахимни жаннатингга алишмам дедим

ххх

Бургут ўлжасин суюб ўпмоқ учун тутмайди

ххх

Бизим юртда умр этмоқ қахрамонликдир

ххх

Қумғон  қайнаб қайнаб охир кети тешилди

Металлом бўлгач у ўз қадрини билди

ххх

Ёнма ўчасан

ххх

Сабр қилмоқ жасорат  бугун                                                                      

ххх

Мулкнинг эгаси бўлмаса талон бўлади

ххх

Бизни ким хор айласа ул ўзи хор ўлғуси

ххх

Подшонинг оёғига албатта бош урадилар

Пахта қўйиб қувнашиб даври даврон сурадилар

ххх

Биз учун албатта инқилоб бўлар

Амир темур туғулар                               

ДАДА БЎЗҚУРТ
  
775 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam10
Toplam Ziyaret29689
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.68565.7084
Euro6.30036.3256
Hava Durumu