• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


РАУФ ПАРФИ

РАУФ ПАРФИ

Ўзбек-турк шеърияти ўзининг неча минг йиллик узоқ тарихида Инсон қисмати - қаҳрамонлик руҳини, фожеанинг аччиқ тасвирини муқаддас туркий сўз билан ифодалади ва «Сўзга ипакдан кийим кийдирди» (чўлпон) - яъни илоҳий, туркий оҳанглар яратди.

Ўзбек халқ ижоди чексиз, тубсиз бир уммондир. Халқ қўшиқлари бу уммоннинг жаранглаган инжуларидир. Бу инжуларни асрлардан асрларга, замонлардан замонларга, салтанатлардан салтанатларга ва ýнг муҳими улуғ Миллатга - Турк дунёсига авайлаб етказган, Аллоҳ ёрлақаган жасур ва гўзал шоирлар, ўзанлар, бахшилар, ошиқлар, ҳофизлардир. Уларнинг таъмасиз, буюк заҳматлари туфайлидир.

Дадахон Ҳасан ана шундай заҳматкаш шоиримиз ва ҳофизимиздир. Унинг асосий ғояси Туркистон бирлиги, Турк дунёси қавмларининг бир бутунлигидир.

Дадахон Ҳасаннинг халқ йўлида ёзган ва куйлаган қўшиқлари шубҳасиз ўзбек халқининг нодир маънавий-мусиқий бойлиги ҳисобланади.

Дадахон Ҳасан шеърлари содда, аммо ўткир, кўринишда анъанавий, аммо замонавий кескир жаранглайди.

Дадахон Ҳасан шеърияти ҳақида олимлар ҳали фикр билдиражаклар. Мен бир дўст сифатида шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасанга Туркистон тупроқларида, шеърият уфқларида доимо ярқираб яшаяжагини Аллоҳдан тилаб қолгайман.

РАУФ ПАРФИ ўЗТУРК

04.06.2000 йил.

  
1561 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi2
Bugün Toplam15
Toplam Ziyaret29068
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu