• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ТУНГИ ХАВОТИР

ТУНГИ ХАВОТИР

Дадахон, жигарим, тўпга тутар мени овозинг-

Портламаган жой қолмади миямда.

Қон силқийди юрагим-

Дадахон, жигарим,

                                  тўпга тутар мени овозинг.

Ўнгимга қарайман:

                                  қилинмаган иш ,

Сўлимга қарайман:

                                  қилинмаган иш,  

Ҳар ерга қарасам,     

                                     қилинмаган иш-

     Дадахон, жигарим,

                                     Тўпга тутар мени овозинг,

    Қани халқим ўзи солган саройлар?

     Қани халқим жаҳонга солган йўллар?

     Телба, ялқов бўлиб ўсди кўнгуллар-

Дадахон, жигарим,

                               тўпга тутар мени овозинг.

Чириган қалъалар вайрон бўлмасми?

Заҳарли ерлардан гуллар унмасми?

Мардларнинг дилида жанглар тинмасми?-

Дадахон, жигарим,

                                  тўпга тутар мени овозинг.

Кечир мени асло қўшиқ ёзмасман,

Айтолмасман мен қўшиқ,

Фақат ошиқ дил қўшади қўшиққа қўшиқ,

Фақат ошиқ қўшиқ билан енгади ошиқ-

Дадахон, жигарим,

                                  тўпга тутар мени овозинг.

Кўкнинг аршларидан келадурми сас,

Юртини олдирган ёнарми бесас,

Элига жон тикмас эр   

                                    ёруғлик кўрмас-

Дадахон,

      жигарим,

            тўпга тутар мени овозинг!                                                    

2006-йил, Иброҳим Ғафуров, 

адабиётшунос олим, фан доктори

  
1101 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam1
Toplam Ziyaret29054
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu