• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ВАҚТ ЎТАРКАН....

ВАҚТ ЎТАРКАН....

Вақт ўтаркан, кўзларингда вақтнинг сувратлари, тасвирлари, оханглари хам ўтаверар экан. ўзбекистон турк давлатларининг бири ўлароқ мудхиш кунларни бошидан кечирди. Олтмиш, етмиш, саксон, тўқсонинчи йилларда маънавий нуқтаи назардан уйғонган ўзбек турк мунавварларининг миллий-ижтимоий диний тафаккури харакатлана бошлади.

ўзбек миллий рухини уйғотиш ғояси ва унинг дастурини яратиш фикри кўндаланг бўлиб қолди. Болтиқбўйи, қафқоз ва қрим туркларининг тарихий ватанларини қайта тадқиқи учун курашлари ўзбек туркларининг хам юрагига кириб келди.

Бу буюк ўзгаришларнинг бошида шоир ва хофиз Дадахон Ҳасан турганлигини хамма хам билавермайди. Аввал ўзбекистон миллий халқ жабхаси деб номланган кейинчалик "Бирлик" халқ харакати номини олган курашнинг биринчи ташкилотчиси Дадахон Ҳасан эди.

Дадахон Ҳасан эрк ва ишқ хофизи сифатида ўзбек зиёлиларининг фикру-ўйини ифода этаркан, сўзини, ўзини, қонини, жонини фидо қилди десак, муболаға бўлмас.

Дадахон Ҳасаннинг қўшиқлари ва амалий саъй-харакатлари билан юртимизнинг бугунги мустақиллиги йўлида қилган барча хизматларини инкор этишга хеч кимнинг хаққи йўқдир.

Шу ўринда Бахоуддин Нақшбанд хазратларининг ушбу сўзларини эсламоқ жоиздир: "Ишқда ақлу тану дилу жон бўлмас". Дадахон Ҳасан билан замондош, маслакдош, дўст бўлганимдан фахрланаман.            

                                                                                РАУФ ПАРФИ ЎЗТУРК.

4-июнь, 2000 йил.

  
1526 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam1
Toplam Ziyaret29054
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu