• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


БАХМАЛ БОҒЛАРИДАЙ БОҒЛАНИШЛИ...

БАХМАЛ БОҒЛАРИДАЙ БОҒЛАНИШЛИ, ТУРКИСТОН ТОҒЛАРИДАЙ АЙЛАНИШЛИ ЖОН АЯМАС ИНИМИЗ, ШОИРИМИЗ, ХОФИЗИМИЗ ДАДАХОН ҲАСАН ЎҒЛИ БУЮКЗОДАГА

Саломларимиз, соғинчларимиз. Ишлар? Ижодлар? Созлар? Овозлар? Болакайлар? Катта ва кичик келинлар? Суқсурлар, суралайлар?

Ўша тўйда қатнашиб, бир ой узоқдан узоқ элларга бориб дам олиб келгандай бўлдим. Сиздан, хазрати Рауф Парфидан миннатдор бўлдим.

Келдиму Турди Фароғийнинг “Мулк”ини излай бошладим. Антология-монтология, энциклопедия... хеч қайси қолмади. қани топсам. Кейин “Шарқ юлдузи”ни олсам, ўзларини шеърлари экан. Офарин. қалпоғи (сарлавхаси)ни боплабсиз. ўқиган ўғил отадан улуғ деб шунга айтадилар. Умуман, шеърларингизни хаммаси бири-биридан баланд. қутлайман. қувонаман.

Дадахон!

Умуман, кўз тегмасин, Сизга. Репертуарингизни мен унчалик яхши билмас эканман. қолган гапларни кўришганда гаплашармиз.

Сизга тани сихатлик, бағри бутунлик, илохий илхомлар тилаб

Сирдарё Фанлар академияси академиги ТЎРА СУЛАЙМОН

13. 06. 1988.

  
1307 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam1
Toplam Ziyaret29054
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu