• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ШЕЪР, КУЙ ВА ОВОЗ БИЛАН

                ШЕЪР, КУЙ ВА ОВОЗ БИЛАН

Қўшиқни куйи билан ёзгим келади-ю, афсус уддасидан чиқолмайман. Буни жуда камдан-кам ижодкор қила олади. қаники, ўзинг ёзиб, ўзинг куй басталасанг, ўзинг куйласанг... Бу орзу рўёбини ўзгаларда кўриб хавасим келади. Дадахон Ҳасан ана шундай омадлиларнинг бири: хам шоир, хам бастакор, хам хонанда! У буларни олдинма-кейин эгалламади, бирдан эгаллади, у бирдан ёзиб, бирдан куйлади, дорилфунунда таълимда эканлигидаёқ. У ўша йиллариёқ халқ тилига тушди, унинг илиқ мухаббатини қозонди.

Инсон дардини айтолмай қолганида шеър билан гапира бошлайди, куйлай бошлайди, куй талқинларига мурожаат қилади. Дадахон қалби нечун дард чекди?.. Нечун шеър истади?.. Нечун нола талаб қилди?.. У хаётни китобдай ўқий бошлади, сир-асрорини ажрата бошлади. Мухаббатини қайга қўйишини билмай қолди. Бунинг устига, у отасини эслади. Улуғ Ватан уруши жангларида юртини ёвузлардан химоя қилишга отланган, ўтга кирган ва қахрамонона жанг қилган, ватанидан йироқда халок бўлган, табаррук жасади ўзга юртларда қолган отасини эслай бошлади. Унинг илк шеърлари, илк мисралари, илк қўшиқлари отаси хотирасига, шаънига айтилган эди, у туфайли Ватанига, Ватани истиқболига!.. У шеърият вохасига мана шундай гражданлик талқини билан кирди ва шундай давом этди.

Дадахон Ҳасаннинг куйлаган ғазаллари, шеърлари сўлим, гўзал топилмалардир. У ўзи ижро этган қўшиқларини тўплаб нашр эттирса арзийди, жуда кўп хонанда ва бастакорларга ўрнак бўлади.

Бироқ булар қўшиқларгинами?..

Йўқ, китобдаги шеърлар хақиқий шеърлар хам. Уларни наинки куйлаш, балки ўқиш ва мисралар билан сўзлашиш мумкин. У наинки муаллифнинг, уни варақлай бошлаган китобхоннинг хам кўнгил дарди, хамсухбати.

                                                                                 ТУРОБ ТЎЛА. 1984 й.
  
1435 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam1
Toplam Ziyaret29054
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu