• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ҲОФИЗ-ШОИР

ҲОФИЗ-ШОИР

Тошкент шахрининг икки минг йиллигига бағхишланиб Свердлов номидаги концерт залида давом этаётган “Шеър ва қўшиқ” кечасида шоир Дадахон Ҳасан “Афғон қўшиқчиси Ахмад Зохирнинг онасига қилган сўнгги ноласи” шеърини ўқиди. ўша мушоирада мен бир гўзал шеър топдим, бир истеъдодли шоир ва санъаткорни кашф этдим.

Шоир Дадахон Ҳасан бу шеърини ўқиркан, борлиғимни қўрғошин каби оғир, рангин, пароканда туйғулар чулғадилар, гох хотирамнинг осмонларида нашъа юлдузлари ёндилар, гох чанқоғимнинг сахроларида севинч ғунчалари очилдилар. ўша оқшом мен Дадахон Ҳасан сиймосида чин маънода шоир ва хофизни кўриб чексиз қувондим. Бу шеър мақтул хофиз Ахмад Зохир тўғрисида ёзилган барча манзумаларнинг гултожи десам, муболаға бўлмас. Бу санъаткор ва замон хақидаги, ғоят халқона, равон асардир. Чиндан хам бу шеърда хофизнинг дунёга муносабати ёрқин ва эзгин манзаралар орқали намоён бўлади.

  Дарвоқе, хофиз ва дунё...

  Хофиз - она халқининг хасратлари, орзу-армонлари, кўнгил шодликларини кўзда ёш билан куйларкан, оханглар беланчагида авайлаб тебратади, ғамгин кишига юксак рухият бағишлайди, шодумон кишиларни сескантириб уйғотади. µўшиқ тушунган - инсоннинг содиқ дўсти, елкадошидир. µўшиқ билан бораётган инсон умидли ва жасур, қўшиқнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи хаёти бордирким, уни бўғишга, унинг йўлига ғов бўлишга шайланган кимсалар аянчлидирлар. Афсуски, улар хали бор.

  Хофиз ўз халқининг дардини куйлайди. Шунинг учун хам халқ душманлари унинг пайига тушадилар, овозини тўсиб ўлдирадилар. Фақат жисман ўлдирадилар. 1979 йил 31 июль куни Ахмад Зохирни фожиали равишда ўлдирдилар... У буюк халқнинг буюк санъаткори эди, дунёга жуда кўп дахо шоирлар, олимлар, давлат арбобларини берган қадимий Афғонистон тупроғининг майин ва қодир, нафис ва аламли овози эди.

  Дадахон - хофиз ва шоир. Унинг хофизасида мингдан ортиқ қўшиқ айланади, булар қадимий ўзбек халқ қўшиқларидан тортиб, бугунги шоирларнинг шеърларига хамда ўз шеърларига ўзи басталаган, ижтимоий-сиёсий ва ватанпарварлик рухидаги жанговар хамда миллий қўшиқлардир. Мен Дадахонни икки жабхада жанг қилаётган баходир аскарга ўхшатгум келади: у бугун иккинчи нафас билан хам шеър, хам қўшиқ куйлаяпти. Айниқса, унинг қисматимиз бўлган Орол кўли фожеаси ва Афғонистоннинг босиб олинишига бағишланган қўшиқлари ватанимизнинг миллий озодлигини қўмсаб қилган аччиқ фиғонлари кучли ва таъсирлидир.

  Аввал чоп этилган “Шайдо кўнглим”, “Шохимардон сойлари” шеърий тўпламлари Дадахон Ҳасаннинг шоир ва хофиз сифатида юксалганлигини кўрсатади.

  Дадахон ижтимоий-сиёсий темадаги хақиқат қўшиқларини қандайдир бегона овозда эмас, балки аламли, хазин охангларда, туркий фарёд ва нолали айтади. Шунинг учун хам унинг қўшиқлари барчага ёқади, рухиятини озиқлантиради, захматкаш халқимиз қалбига янги бир хаво олиб киради.

  Халқимиз Дадахон Ҳасаннинг файзли қўшиқларини севиб тинглайди ва ўқийди, зеро, хақиқий санъаткор ва шоир учун бундан ортиқ толе бўлмас.

                                                                                             РАУФ ПАРФИ.  1980 й.

                                                                      “Тошкент оқшоми” газетаси
  
1965 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi2
Bugün Toplam15
Toplam Ziyaret29068
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu