• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ЭРК СОҒИНЧИ

Э Р К  С О Ғ И Н Ч И

Инсонни хар қандай сўз ёки хар қанақа фикр хурликка чорлай олмайди. хур сўз - эркинлик соғинчидан туғилади. Қуллик ва истибдод азобларини кўнгилдан кечирмаган санъаткорнинг фикри хеч қачон қалбга озодлик хисларидан аланга ёқмайди. ха, сўз ва фикр одамни баъзан чарчатади, мудратади, баъзан хамма нарсага кўникувчан қилиб қўяди. Лекин дунёнинг ёлғон ва алдовларига қарши ИСЁНдан юзага келган овоз ва оханг хамиша кўнгилга бошқача таъсир ўтказади - борлиғи ғафлатга чўмганларни ғафлатдан, умид ва орзулари саробга дўнганларни умидсизликдан қутулишга ундайди. Дадахон Ҳасан ана шундай истеъдодга эга буюк хофиз. Унинг созидан хуррият оханглари таралиб, дилидан Мустақиллик садолари янграганига ҳам неча ўн йиллардан ошди. Айниқса, қайта қуриш ва ошкоралик даврида Дадахон Ҳасаннинг қўшиқлари юртимиз сархадларидан ўтиб, америка, араб ва турк дунёларига қадар маълум ва машхур бўлди.

Халқимизда “ёв қочгандан кейин ботир кўпаюр”, деган нақл бор. Дадахон Ҳасан мустабид тузум хали парчаланмаган, ёв майдонни хали тарк этмаган бир пайтда мазлум халқига: “Ёвга қарши қўзгалинг!” дея мурожаат қилди. Эрк ва истиқлол йўлида хамма бир тану бир жон бўлиб курашиши кераклигини журъат ва жасорат билан қўшиқ тилида омма шуурига сингдира олди. Унинг самимияти, тўғрилиги ва фидойилиги хам мана шунда. Дадахон Ҳасан учун миллий маслак ва ватанпарварлик ахлоқи - қўшиқнинг тамали, охангнинг теранлиги, хофизнинг қиёфаси эди. У хонандалик фаолиятининг ушбу жихати билан бошқалардан кескин фарқланиб туради. Унинг рухониятида авомлик майллари йўқ. Унинг хайқириқлар ила уйхунлашиб кетган нола ва фиғонларида авомга хос махдудлик ёки заифлик кўзга ташланмайди. Унинг хотирасида тарихий бир бедорлик, зулм ва зўравонликка қарши табиий исёнкорлик бор. Шунинг учун у Амир Темур, Бобур, Машраб, Турди Фароғий, Абдулла µодирий, Чўлпон номидан сўзлаш ва Туркистоннинг бу буюк фарзандлари фарёду фиғонларини жонлантириб элга етказишда қонуний эхтиёж сезгандир.

            Одатда ишқ ва виждон шуъласи порлаб турган қўшиқлардан рух тасалли топади. Ички қийноқлар бир қадар енгиллашади. Армон ва ёруғ ғамга бой қалбнинг нидолари гўё кўздан забунлик, чорасизлик пардаларини юлқиб ташлайди. Шунда сиз калималар ортидаги хақиқатларга очиқ бир нигох ила назар ташлайсиз. Шунда мусиқа тўлқинлари бағрида оқаётган сўзлар кўнгилга қанча хуш келса, мохият туғёнларидан ўшанча шавқ ва сурур оқиб келади. Шу маънода Дадахон Ҳасаннинг хофизлик тажрибаларини ўрнак ва намуна қилиб кўрсатиш мумкиндир. Дадахон Ҳасан хофизларнинг шоири, шоирларнинг хофизи. У хозиргача бир нечта шеърий тўплам нашр эттирди. Ва улар шеърхонлар томонидан хам, илм ва адабиёт ахллари томонидан хам яхши қабул қилиниб, яхши бахоларга сазовор бўлган.

Мен шу ўринда бир нарсани алохида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бадиий ижоддаги хаётий фикр, хаётий хақиқатлар билан, ясама ёки китобий гаплар ўртасида доимо аниқ фарқ ва қандайдир ички йироқлик бўлади. Бироқ буни хамма хам осонлик билан илғай олмаслиги мумкин. Лекин воқеликка рўй-рост қарашга қодир ва хақиқат хиссиётларига содиқ қолишга интилгувчи киши китобий номоликларни тез пайқайди. Дадахон Ҳасан учун эса шеър ва қўшиқнинг мазмуни - хаётий таассурот, шафқатсиз воқелик азобларидан туғилган субъектив мушохада, бахс ва муросасиз фикр-қарашлардир. У ёзишни ёниш деб тушунади. Айтишни - англатиш, уйғотиш деб билади. Тасвир ва махоратни - миллий шеъриятимиз анъаналарига таянишда деб хисоблайди.

            Азиз китобхон! Дадахон Ҳасан сизга тақдим этаётган янги шеърлар тўплами “Она Туркистон” деб номланган. Унинг 1990 йилгача ёзилган қўшиқ ва шеърларидан таркиб топган мазкур мажмуадаги аксарият асарлари хақиқатда хам Туркистон тақдири, унинг толесиз кунлари, кулфат ва мусибатлари, энг буюк фарзандларидан айрилиқ ғуссаларини гавдалантиради. Шунинг учун улардаги умумий оханг анча оғир. Бир қадар хазин, хатто эзувчандир. Лекин буларнинг барчаси жонажон юртимизнинг ўтмиши, яъни мустақиллик ва истиқлолдан аввалги қуллик ва қарамлик тарихи заминидан юзага чиққан ғам, алам, хасрат хамда фарёд “чечак”лари сифатида қаралмоғи ва қабул қилинмоғи керак. Албатта бу шеърларнинг ўзига яраша айрим қусур ва нуқсонлари бор. Аммо Дадахон Ҳасаннинг қалб олами ва миллиятчилик идрокида ўзига хос такрорланмас бир сифат ўзгариши шакллангандурки, бу хам холис шеърхоннинг назаридан четда қолмайди, деб ўйлаймиз. Зеро, у шахс мустақиллиги, жумладан ўз мустақиллик иқболини ватан мустақиллигидан айри тасаввур этолмайдиган бир холдадир. Унинг шеър ва қўшиқларида халқ эрки ва юрт истиқболи учун ўзини бағишлаган курашчининг дил хақиқатларини тинглайсиз. Уларда бу норасо ва берахм дунёга армон билан боққан, дунё азоб-уқубатларига бағрини кенг оча олган, чин хуррият мухофазасидан ўзга матлаби бўлмаган улкан хофиз, миллатпарвар шоир билан юзма-юз келганингизга иқрор бўласиз.

                                                                                  ИБРОҲИМ ХАҚҚУЛ

                                                                                      филология фанлари доктори, профессор

  
1419 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi1
Bugün Toplam14
Toplam Ziyaret29067
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu