• Anasayfa
  • Favorilere Ekle
  • Site Haritası
Site Haritası
Takvim

DADAXON HASAN
Meşhur Özbek Sanatkârı


ОВОЗНИНГ УЗУН УМРИ

Қоронғу водийда шамоллар увлар,
Булбул қафасинда сайрайдир ёлғиз,
Кўмилган кундузнинг мозори ухлар,
Бу ҳаёт лақабли ўлимдир ҳофиз.

                                          Амин ар-Райхоний

Хофиз-муғанний кимдир? – деган саволга хазрат Навоий “Махбуб ул-қулуб” асарида бундай дейдилар: “Улки кўргизгой мулойим, таронау нағам агар эшитгувчининг хаёти нақди анга фидо бўлса не ғам”. Яна хазрат мана шундай давом этадилар: “Кўнгул қуввати –хушнавоздин рух қути-хушовоздин. Хушхон муғаннийдир дард ахлининг ўти тездир, агар малохати бўлса, хол ахлига рустохездир. Хар муғаннийки дардмандонороқ нағма чекар анинг нағмаси захлиқ юракка ковгарроқ тегар. Мулойим мутрибки, табъ ва фахм анга ёр бўлғай хусусанки хам айтгай хам чолғай, кўнгул мулкига не қўзғолонларки солғай”.

Дадахон Хасаннинг ижодий фаолияти ўзбек мусиқаси тарихи билан муайян боғлиқ холда шаклланди ва улғайди. Бу кунга келиб ўзига хос Дадахон Хасан мактаби намоён бўлмишдир. Мусиқанинг оммага таъсири маъносида Дадахон Хасан қўшиқларини тахлил этиш, унинг ижодиётини илмий ёритиш закий адабиётшунослар ва санъатшуносларлиримизнинг зиммасида турган қарзларидир.
Дадахон Хасан ижодиётининг маънавий тадрижини ўрганиш учун бутун 20-аср Туркистон тарихини, ижтимоий-маънавий жараёнларини чу
қур билиш, ўтмишнинг муқаддас устунлари- буюк инсонларимизнинг ичкин дунёларини, моддий мароқларини кенг идрок этиш керак бўлади.
Кўз ўнгимизда подшохчалар, жаллодчалар ай
ғоқчилар қуллар, хўрланганлар сўйилганлар, отилганлар…
50-60-70-80-йиллар кўз ўнгимизда кечган бу 
қонли манзаралар Дадахон Хасан мақоматида тажассум топди. Бу миқёсли мискин кўриниш мусиқага, товушга, харакатга айланди.
Бу йилларни 
қисқа бир сўз билан ифодалаш мумкинми? Яна тарихни варақлаймиз, у шу қадар теран, инсон ақли бовар қилмас даражада қамровсиз. Бу борада бизга мусиқа, хофизнинг қўшиқлари ёрдамга келади. Энди биз тарихнинг сўнмас мусиқасини, рангин товушини идрок эта бошлаймиз.
Дарво
қеъ 50-60-70-йиллар дедик. Бир сўз билан айтганда улуғ инсонларимиз йўқотилди. Динимиз расман таъқиқланди. Тилимиз хўрланди. Хур фикр ўчирилди. Қадриятларимиз, дилимиз вайрон бўлди. Хукмрон салтанат мана энди бу халқнинг дили дан тилидан Туркистон Истиқлол, турк бирлиги инсон эрки деган нарсаларни таг-томири билан суғуриб ташлади, деб ўйлади ва атрофига ёлланган лаббайчиларни излаб сарқит-у совғатлар ташлаб йиғди. Халқимизнинг ичинда улар хам омон-омон юрган эканлар. “Лаббай” деб чес бериб шапка кийиб ўринларидан турдилар. Улар- шахссизликнинг аянчли намоёндалари эдилар.
Кўргиликни кўрингки, кечаги буюк адабиёт ўрнига ўртача адабиёт, ўртача санъат майдонга сах
нага чиқди. Тобейинлар ўртача, жўн кимсалар эди. Уларқадимиятимизни унутдилар. Мустамлакачиликни мустахкамлаш учун бел боғладилар. Улар кимлар эканини адабиётимизнинг, санъатимизнинг зукко мухлислари яхши илғаб оладилар.
70-80-90 –йиллар хал
қимизнинг бошига тушган кулфатларни гирясиз, мусиқасиз ифодалаб бўлмас. Орага янада таъмагир, янада ўртача адабиёт ўртача санъат кириб келди. Биз шўро билан, Москов билан абадий биргамиз, бизни ажратолмайсиз деб чирпиниб жавлон урди. Ўртачалик оламшумил муаммоларниқабул қилолмас эди. Ўртачалик-Туркистон истиқлолини, турк бирлигини инсон эркини химоя қилишга қодир эмас эди. Ўртачалик фақат ўртачаликни химояқилади холос. Ўртачалик давлат миқёсида меъёрга, қонунга эврилди. Ўзининг мудхиш кепатасини очиб ташлади. Ёвузлигини аниқ кўрсатди. – Хали сенларга кўрсатиб қўяман, деб унингсиз хам хўрланган халққа юзланди.
Бу талотун жараёнлар, ёвуз кирдикорлар Дадахон Хасан ма
қомотининг мағзини ташкил этади.
Дадахон Хасан тийран шоир. Дадахон Хасан турк фарзанди ўларо
қ Туркистоннинг озодлиги, миллий бирлиги учун курашиб яшаётган букилмас ШАХС. Дадахон Хасан турк дунёсининг халқ хофизидир. Ўзбек туркларининг мулойим, инжа, кароматли калималари ила юрагимизга кириб борган бир жасур ва майин товуш у хеч кимга халал бермасдан, уйқунгиздан малолсиз уйғотадиган мўжизий- ботиний овоздир. Бу овознинг умри ғоят узундир.
Дадахон Хасаннинг ердаги хаёти, ижодий ва ижтимоий фаолияти мана шундай шовуллаб кечмо
қда, нурланмоқда. Хали у янада порлаяжак.
Дадахон Хасан 1989-йили “Ёш ленинчи” газетасинин
г сўровига биноан Ўзбекистоннинг энг машхур кишиси бўлиб тан олинди.
1990-йилда Дадахон Хасан “Турк дунёси ва
қфи” томонидан Туркистон булубли деб эълон қилинди.
Дадахон Хасан 1992-йил хал
қаро Ахмад Яссавий мукофоти билан тақдирланди. Тақдир ушбундай олий ва қутлуғ сийловлар узатди хофизга.
Дадахон Хасан ижодиёти улу
ғ бобомиз Ахмад Яссавий ришталарига янада қаттиқроқ боғланди.
Бу – сўнгсўз эмас. Сўнгсўзни биз эмас келгуси замонлар ёзажакдир.

Рауф Парфи Ўзтурк

16. 12. 2002.
  
1481 kez okundu

Yorumlar

Henüz yorum yapılmamış. İlk yorumu yapmak için tıklayın
Ziyaret Bilgileri
Aktif Ziyaretçi2
Bugün Toplam14
Toplam Ziyaret29067
Döviz Bilgileri
AlışSatış
Dolar5.80835.8316
Euro6.48496.5108
Hava Durumu